Muslim Fatawa

Online Fatwa Services

Fatwa No :
411
| Date :
2026-01-11
العبادة / الحج والعمرة / أحکام العمرة

Умрани адо этишнинг тўлиқ тартиби

Суннатга мувофиқ умрани адо этишнинг тўлиқ тартиби ва аёлларга тегишли масалалар ҳақида батафсил баён қилиб берин!

الجوابُ حامِدا ًو مُصلیِّا ً

1. Умрани адо этиш тартиби қуйидагича:

Имкон бўлса мийқотда, бўлмаса уйида олдиндан ғусл олиб, ихром кийимини кийади. Ихромни кийгандан кейин икки елкаси ёпиқ ҳолда икки ракат нафл намоз ўқийди. Агар мийқотда ихром кийса, ўша жойнинг ўзидаёқ талбия айтиб, умрага ният қилади. Агар уйида ёки ўз шаҳрида ғусл олиб, ихром кийган бўлса, бу пайтда ният қилмайди. Самолёт учиб, мийқотга яқинлашгунча умрага ният қилиб, талбия айта бошлайди. Шундан сўнг Масжидул-Ҳаромга етиб боргунча йўлда талбияни такрорлаб айтиб боради.

Байтуллоҳга кирганда, агар фарз намоз жамоати бошланмаган бўлса, энг биринчи амал — тавоф қилишдир. Тавоб қиладигон жойга кирганда идтибоъ қилинади (ўнг елка очиқ қолдирилади — бу эркаклар учун). Тавоф Ҳажарул Асваддан бошланади. Тавофга киришишдан олдин тавофга ният қилинади.

Сўнг Ҳажарул Асвад рўпарасида туриб, намоздаги такбири таҳримага ўхшаш тарзда икки қўл қулоқ баробарига кўтарилиб, такбир ва таҳлил айтилади.
«Бисмиллаҳ, Аллоҳу Акбар» деб Ҳажарул Асвад ўпилади. Агар имкони бўлмаса — қўл тегизиб, қўл ўпилади. Агар бу ҳам мумкин бўлмаса — қўл билан ишора қилинади (бу истилом деб аталади).
Ҳозирги пайтда Ҳажарул Асвадга атир (хушбўй) суртилгани сабабли, ихром ҳолатида унга қўл тегизиш керак эмас.
Шундан кейин Каъбани етти айланиш билан тавоф қилинади. Илк уч айланишда имкони бўлса рамал қилинади (елкани ҳаракатлантириб, бироз тезроқ юриш) — бу ҳам фақат эркакларга тегишли. Ҳар бир айланиш учун махсус дуо шарт эмас, аммо айрим дуоларни ўқиш мустахабдир.
Тавоф пайтида Аллоҳни кўп зикр қилиш лозим. Ҳар бир айланишда Ҳажарул Асвадга истилом қилинади. Агар имкони бўлса Рукни Ямонийга қўл тегизилади; имкони бўлмаса — ишора қилинмайди ва ўпилмайди. Рукни Ямоний билан Ҳажарул Асвад орасида қуйидаги дуо ўқилади:
«Раббана аатина фид-дунё ҳасанатан, ва фил-охирати ҳасанатан, ва қино азабан-нар».
Етти айланиш тугагандан кейин Мақоми Иброҳим ёнида тавофнинг икки ракат намози ўқилади. Агар ўша жойда ўқиш мумкин бўлмаса, Ҳарам ичида муносиб жойдан ўқилади.
Шундан кейин Замзам суви тўйиб ичилади. Имкони бўлса Мултазамда дуо қилинади. (Ҳозир у жойда ҳам хушбўй суртилгани учун, ёпишмасдан, рўпарасида туриб дуо қилиш кифоя қилади.)
Сўнг Ҳажарул Асвадга истилом қилиб, саъй учун Сафа томон йўналади. Сафага чиқишда қуйидаги оят ўқилади:
«Иннас-сафа вал-марвата мин шао’ириллоҳ, абда’у бима бадо Аллоҳ».
Сафага чиқиб, қибла томон қараб уч марта «Аллоҳу Акбар» айтилади. Кейин уч марта қуйидаги дуо ўқилади:
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ…».
Шундан кейин дунё ва охиратга оид исталган дуолар қилинади. Сафадан тушиб юрилади. Икки яшил белгининг орасида эркаклар енгил югуриб ўтадилар, кейин яна юриб Марвага етиб борадилар. Марвада ҳам Сафада қилинган амаллар такрорланади. Сафа → Марва = 1 айланиш ҳисобланади. Жами етти айланиш тўлдирилади.
Саъй тугагандан кейин соч қисқартирилади ёки қирқилади ва ихромдан чиқилади. Аёллар эса сочининг учидан бир бармоқ миқдоридагина кесадилар.

2. Умра вақтида аёлларга тегишли ҳукмлар:
Умра давомида аёл киши номаҳрам эркаклардан парда сақлаши шарт. Танаси билан бирга юзни ҳам ёпиши лозим, аммо ихром ҳолатида юзга мато тегмаслиги керак. Шунинг учун юз кўринмайдиган, бироқ мато юзга тегмайдиган усулни танлаш зарур.

مأخَذُ الفَتوی

کما فی أوجز المسالک: وحدثني عن مالك، عن هشام بن عروة، عن فاطمة بنت المنذر أنها قالت: كنا نخمر وجوهنا ونحن محرمات، ونحن مع أسماء بنت أبي بكر الصديق...
قال ابن المنذر: أجمعوا على أن المرأة تلبس المخيط كله والخفاف، وأن لها أن تغطي رأسها ألا وجهها، فتسدل عليه الثوب سدلا خفيفا تستتر به عن نظر الرجال، ولا تخمر إلا ما روي عن فاطمة بنت المنذر فذكر ما ها هنا، ثم قال: ويحتمل أن يكون ذلك التخمير سدلا، كما جاء عن عائشه -رضي الله عنها- قالت: كنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم إذ مر بنا سدل الثوب على وجوهنا ونحن محرمات، فاذا جاوزنا رفعناه، أخرجه أبو داوود وابن ماجه، قال ذو الزرقاني."
(كتاب الحج، باب تخمير المحرم وجهه، ج:٦، ص:٤٠٥، ط:دارالقلم)
و فی الشامیۃ: (والمرأة) فيما مر (كالرجل) لعموم الخطاب ما لم يقم دليل الخصوص (لكنها تكشف وجهها لا رأسها؛ ولو سدلت شيئا عليه وجافته عنه جاز) بل يندب ... وفي المحيط: ودلت المسألة على أن المرأة منهية عن إظهار وجهها للأجانب بلا ضرورة لأنها منهية عن تغطيته لحق النسك لولا ذلك، وإلا لم يكن لهذا الإرخاء فائدة اهـ ونحوه في الخانية. وفق في البحر بما حاصله أن محمل الاستحباب عند عدم الأجانب. وأما عند وجودهم فالإرخاء واجب عليها عند الإمكان، وعند عدمه يجب على الأجانب غض البصر." (كتاب الحج، ج:٢، ص:٥٢٧-٥٢٨، ط:سعيد)

واللہ تعالی اعلم بالصواب
دار الافتاء مسلم فتاوی

Fatwa No 411 Verify Now
| | |
0    32
Тектеш фатвалар الفتاوى ذات صلة
...
Тектеш тема مواضيع ذات صلة