Мен, онам, отам ва бувим умрага бораяпмиз. Бизнинг самолётимиз Бишкекдан Истанбулга учади, у ерда бир неча соат тўхтаб, кейин иккинчи самолёт билан Истанбулдан Жиддага учамиз. Шу ҳолатда ихромни қаердан боғлашимиз керак?
Умрага ниятни қаердан қиламиз — Бишкектанми ёки ИСтанбулданми?
Истанбулдан ихром боғлаш мумкинми?
Маълум бўлсинки: афоқий (яъни, миқот ҳудудидан ташқарида яшайдиган) киши ҳаж ёки умра нияти билан Маккага йўл олса, беш миқотдан биридан, ёки унинг тўғрисида, ёхуд ундан олдин эҳром боғлаши вожиб бўлади.
Чунки Истанбул миқот ҳудудидан ташқарида жойлашган. Шу сабабли, бу ҳолатда савол берувчи Истанбулдан эҳром боғлаши мумкин.
کما فی رد المحتار: لمواقيت التي لا يجوز أن يجاوزها الإنسان إلا محرما خمسة: لأهل المدينة ذو الحليفة ولأهل العراق ذات عرق، ولأهل الشام جحفة ولأهل نجد قرن، ولأهل اليمن يلملم، وفائدة التأقيت المنع عن تأخير الإحرام عنها كذا في الهداية، (221/1، ط:رشیدیہ)-