Мен хусусий компанияда филиал менежериман, барча ходимлар менинг зиммамда, ходимлар сони 20–25 киши. Бизда тушлик вақти қаттиқ белгиланган – соат 13:00дан 14:00гача. Шу вақт ичида намоз ҳам ўқишимиз керак. Илгариги пайтда 13:30дан 16:00гача одамлар ҳар хил вақтда алоҳида намоз ўқишар ва баъзилар яқиндаги масжидга боришар эди. Лекин ҳамма ҳам масжидга бормасди, масжидда жамоат соат 14:00да бошланади. Бориб-келиш ва намоз ўқиш камида ярим соат вақт олади, шунинг учун соат 14:30 бўлиб қолади. Натижада ишга ҳам зиён етар, тушлик вақти ҳам сақланмасди.
Бу муаммони ҳал қилиш учун мен офиснинг ўзида жамоат билан намоз ўқишни ташкил қилдим. Ҳодимлар розилиги билан сақолли бир ходимга имомлик қилиш вазифасини бердим. Бунинг яна бир фойдаси – намоз ўқиш одати бўлмаганлар ҳам жамоатга қўшила бошлади. Савол: офис яқинида масжид бўлса ҳам, намозни ўз вақтида ўқиш, тушлик вақтига риоя қилиш, ходимларни масжидга бориш баҳонаси билан вақтни бекорга кетказишдан сақлаш ва намоз ўқимайдиганларни ҳам намозга ундаш мақсадида офисда жамоат билан намоз ўқиш мумкинми?
Саволда айтилган зарурат сабабидан офисда жамоат билан намоз ўқишга рухсат бор. Лекин имом қилиб тайинланган киши аҳли суннат эътиқодига эга ва намоз масалаларини яхши биладиган бўлиши шарт.
ففي الدر المختار:(والجماعة سنة مؤكدة للرجال) (إلی قوله) ويكره تكرار الجماعة بأذان وإقامة في مسجد محلة لا في مسجد طريق أو مسجد لا إمام له ولا مؤذن (إلى قوله ) أو جنيا في مسجد أو غيره اھ (1/ 552)۔
و في حاشية ابن عابدين: (قوله في مسجد أو غيره) قال في القنية: واختلف العلماء في إقامتها في البيت والأصح أنها كإقامتها في المسجد إلا في الأفضلية. اهـ. (1/ 554)۔
و في البحر الرائق شرح كنز الدقائق: ولا فرق في ذلك بين أن يكون في المسجد أو بيته حتى لو صلى في بيته بزوجته أو جاريته أو ولده فقد أتى بفضيلة الجماعة اھ (1/ 366)۔