Тирноқ ва сочни ёқиш мумкинми?
Сочни кўмиш ёки оқиб турган сувга оқизиб юбориш керак. Ёки бўлмаса, ҳурмат поймол бўлмайдиган тоза жойга ерга кўмиб қўйиш лозим.
Ҳурмат сабабли сочни ёқиш тўғри эмас.
«Фатава Маҳмудия» китобида шундай дейилган: «Соч ва тирноқларни ёқиш жоиз эмас. Агар кўмиш имкони бўлмаса, аёллар уларни бир мато ёки қоғозга ўраб, бир жойга ташлаб қўйишлари мумкин. Лекин сочни майда бўлакларга бўлиб ташлаш керак».
(Фатава Маҳмудия, 9-жилд, 401-бет)
وفي الخانیة: ینبغي أن یدفن قلامة ظفره ومحلوق شعره، وإن رماه فلابأس به". (حاشیة الطحطاوي علی مراقي الفلاح، ۱/۵۲۷)
"یدفن أربعة: الظفر، والشعر، وخرقة الحیض والدم". (الهندیة، الباب التاسع عشر، ۵/۳۵۸)