Ассалому алайкум!
Менинг қайнонам (бир вақтнинг ўзида отамнинг синглиси ҳам бўлади) кекса, бева ва боқувчиси йўқ. Саволим шуки, мен унга закот, садақа ёки фитр пулимни берсам бўладими? Илтимос, йўл-йўриқ кўрсатинг.
Агар қайнонангизнинг қўлида ўзининг асосий эҳтиёжларидан ортиқ, нисоб миқдорига етадиган мол-мулки бўлмаса ва у саййид ҳам бўлмаса, унга закот, фитр ёки садақа бериш шубҳасиз жоиз. Ҳатто унга бериш икки ҳисса савобга сабаб бўлади.
كما في الفتاوى الهندية: والأفضل في الزكاة والفطر والنذر الصرف أولا إلى الإخوة والأخوات ثم إلى أولادهم ثم إلى الأعمام والعمات ثم إلى أولادهم ثم إلى الأخوال والخالات ثم إلى أولادهم ثم إلى ذوي الأرحام ثم إلى الجيران ثم إلى أهل حرفته ثم إلى أهل مصره أو قريته كذا في السراج الوهاج اھ (1/ 190) -